Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Россияга қарши янги санкциялар эълон қилди
14.01.2023 09:58,  
157

Яқин ҳафталарда Россияга қарши янги санкциялар жорий этилади, бу эса тажовузкор давлатнинг мудофаа қобилияти ва молиявий имкониятларига таъсир қилади.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг санкциялар бўйича координатори, элчи Жеймс О'Брайн маълум қилди, дея хабар беради “РБК-Украина” Украина президенти девонининг матбуот хизматига таяниб.

Давлат департаменти вакили Президент девони раҳбари Андрей Ермак билан видео форматда суҳбат уюштирган.

Элчи Жеймс O'Брайннинг таъкидлашича, АҚШ Давлат департаменти қошидаги 30 га яқин аъзодан иборат ишчи гуруҳ Украина ҳукумати ва Ермак-Макфол гуруҳи томонидан тақдим этилган барча материалларни батафсил ўрганибчиқяпти. 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бир қатор муҳим йўналишлар бўйича ишлар якунланмоқда ва яқин ҳафталарда янги санкциялар эълон қилиниши кутилмоқда.

АҚШ Давлат департаменти маслаҳатчисининг сўзларига кўра, санкциялар Россиянинг жанг майдонидаги қобилиятига зарба бериши ва Москвага молиявий “зарар” бериши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия Федерациясининг нефт саноатига қарши янги санкциялар тайёрлаётгани ҳақида хабар берилганди. АҚШ расмийлари шу ҳафта Европага ташриф буюриб, масалани муҳокама қилди.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг ўнинчи пакети устида ишлашни тезлаштираётгани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан