Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ россиялик хакерлар гуруҳи раҳбари учун 5 миллион доллар ваъда қилди
6.12.2019 11:45,  
362

АҚШ Молия вазирлиги Evil Corp хакерлик гуруҳи билан алоқадорликда айблаб, 6 та рус компанияси ва 17 нафар шахсга санкция киритди. Уларга банклардан 100 миллион АҚШ долларини ўмарганлик айби қўйилмоқда.

Бундан ташқари хакерлик гуруҳининг раҳбари Максим Якубсга Россия ҳукумати ва Федерал хавфсизлик хизмати билан алоқадорлар рўйхатида ҳам санкция киритилган. Ҳозирда унинг жойлашган жойи ҳақидаги маълумот учун 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули эълон қилинган.

АҚШ Молия вазирлигининг таъкидлашича, Evil Corp – ПО Дридех банклар учун вирус тарқалишига жавобгар бўлган, россиялик кибер жиноятчилардан ташкил топган хакерлик гуруҳи ҳисобланади. Касперский блогининг маълумотларига кўра, ушбу вирусдан 2015 йилнинг ўзида 40 миллион доллар зарар кўрилган.

Хабарда айтилишича, “Evil Corp бизнес каби ишлайди, Москвадан туриб, бир-бирига яхши ишонадиган кўп йиллик таниш инсонлар томонидан бошқарилади”.

Гуруҳ етакчиси Максим Якубсга (интернетда Aqua номи билан машҳур) нисбатан АҚШ Адлия вазирлиги жиноят иши очган. Маълумотларга кўра, Максим 1987 йилда Украинанинг Хмелнитской вилоятида туғилган, Россия фуқароси ҳисобланади. 2017 йилдан хакерлик гуруҳини бошқаришдан ташқари рус ҳукумати ва Федерал хавфсизлик хизмати учун ҳам ишлаб келмоқда.

justice.gov

АҚШ Молия вазирлиги берган маълумотларга асосланиб, гуруҳ етакчисидан ташқари унинг бошқа аъзоларига ҳам жиноят иши очилиб, санкциялар киритилган. Уларнинг ичида Россия, Греция, Исроил, Испания, Ўзбекистон ва Украина фуқаролари ҳам борлиги айтилмоқда.

Молия вазирлигининг Ҳисоботида айтилишича, Evil Corpʼга алоқадор ўзбекистонлик шахснинг исми шарфи Сафаров Азамат бўлиб, ҳозирда Москвада истиқомат қилади. 1990 йил 26 мартда туғилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан