Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ: Россиянинг ядро қуроли хавфли, аммо биз ўзимизни ҳам иттифоқчиларимизни ҳам ҳимоя қила оламиз
21.03.2022 11:46,  
333

Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазири Ллойд Остин «Россия томонидан ядро қуролидан фойдаланиш ҳақидаги ҳар қандай риторика хавфли ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ундан қочиш керак» деб огоҳлантирди.

Остин бу ҳақда NBC телеканали томонидан президент Владимир Путиннинг зарурат туғилса, ядровий қуролни ишга тушириш ҳақидаги сўнгги таҳдидини қўллаб-қувватловчи бирон бир ҳаракатни кўрган-кўрмаганлиги ҳақида сўраганида айтди.

«Ядро қуролидан фойдаланиш ҳақидаги ҳар қандай риторика хавфли ва менимча, иложи бўлса, бундан қочишимиз керак», деди Остин чоршанба куни НБC телеканалига.

Эслатиб ўтамиз, Путин дам олиш кунлари ўзининг стратегик кучларини, жумладан, ядровий қуролларни ҳам кучайтирилган шай ҳолатга келтирган эди.

Бироқ, Остин Қўшма Штатларнинг нафақат ўзини, балки иттифоқчиларини ҳам ҳимоя қилишга «шай» эканлигини айтди ва «биз нафақат ўзимизни, балки иттифоқчиларимиз ва шерикларимизни ҳам ҳимоя қила олишимизга аминман» деди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан