Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Россиянинг юзлаб миллиард долларлик активларини музлатиб қўйди
30.06.2022 08:37,  
56

100 кун ичида Қўшма Штатлар Россиянинг 330 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйди ёки блоклади, дейилади мамлакат Молия вазирлиги сайтида.

Россиянинг санкциялар остидаги 30 миллиарддан ортиқ активлари блокланган ёки музлатилган. Марказий банкнинг 300 миллиард долларга яқин активлари ҳам блокланди. Россия активларини қидириш бўйича халқаро гуруҳ юзлаб миллиардларни музлатиш бўйича ўз ишини якунлагани йўқ, деди Молия вазирлиги. У санкциялар остида қолган Россия активларини кузатишда давом этади.

Россия элиталари, ишончли вакиллари ва олигархлари (REPO) деб номланган ишчи гуруҳга Австралия, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва Европа комиссияси вакиллари киради.

Россия молия вазири Антон Силуанов март ойида Россия банкининг олтин-валюта захираларининг қарийб ярми санкциялар туфайли музлатилганини айтди.

«Бизда 640 миллиард долларга яқин захиралар мавжуд, ҳозирда 300 миллиардга яқин захира биз улардан фойдалана олмайдиган ҳолатда», — дея тушунтирди вазир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан