Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Сенати Россиядан нефть импортини тақиқлашни бир овоздан маъқуллади
8.04.2022 09:38,  
109

АҚШ Сенати Россиядан нефть импортини тақиқлашни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда  BBC news манбаси хабар бермоқда.

АҚШ Конгрессининг юқори палатаси Россиядан ҳар қандай энергия ташувчиларни олиб киришни тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

АҚШ Сенати сайтида маълум қилинишича, овоз бериш бир овоздан амалга оширилди: ҳужжатнинг қабул қилинишини ҳар икки партиянинг барча 100 сенатори маъқуллади.

Бундан сал олдин сенаторлар ҳам бир овоздан Россия ва Беларусни савдода энг кўп ёрдам оладиган давлатлар мақомидан маҳрум этишни қўллаб-қувватладилар.

Бундан ташқари, худди шу қонун лойиҳаси илгари «Магнитский қонуни» томонидан киритилган санкцияларни - коррупцияга қарши кураш ва Москванинг инсон ҳуқуқларини бузишига қарши қайта рухсат беради. Ҳужжатда назарда тутилган чора-тадбирлар қаторига визалар беришни тақиқлаш ва активларни музлатиш киради.

Энди ҳужжат президент Жо Байден томонидан имзоланиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан