Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








АҚШ Сенати Хитойга қарши курашиш учун 52 миллиард доллар ажратди
29.03.2022 08:58,  
320

АҚШ Конгресси Сенати 28-март, душанба куни АҚШнинг Хитой билан қарама-қаршиликда рақобатбардошлигини ошириш мақсадида техник соҳада мамлакатда яримўтказгичлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун бюджетдан 52 миллиард доллар ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда EurAsia Daily манбаси хабар берди.

Ташаббусни 68 сенатор ёқлаб, 28 нафари қарши овоз берди.

Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси қонун лойиҳасининг Сенат томонидан қабул қилинганидан фарқ қиладиган ўз вариантини маъқуллаган эди. Шу муносабат билан, АҚШ қонун чиқарувчи органининг ҳар иккала палатаси тасдиқланган ташаббуслар тафсилотларини келишиш учун комиссия тузиши керак, шундан сўнг улар қонун лойиҳасининг муросали версияси бўйича яна овоз беришади. Ҳар икки палата томонидан маъқулланса, ҳужжат мамлакат президенти томонидан имзоланади. Bloomberg агентлигининг қайд этишича, қонун лойиҳасининг якуний вариантини тайёрлаш май ойи охиригача якунланиши мумкин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан