АҚШ сенаторлари Туркияга қарши санкция киритишни таклиф қилди

АҚШ сенаторлари Туркияга қарши санкция киритишни таклиф қилди

АҚШ конгресс сенати аъзолари Туркия олий раҳбариятига қарши санкцияларни киритишни таклиф қилди.

Туркия президенти Режеп Эрдўғон, юқори амалдорларга қарши виза чекловларини киритиш таклиф этилган. Шунингдек, Туркия энергетик секторига санкция киритиш ва ҳарбий ҳамкорликни тақиқлаш таклиф этилган. Сенатор Линдси Грема Twitter ҳужжат лойиҳасини жойлаштирди.

“Қуйидаги сиёсий етакчиларга санкциялар киритиш таклиф этилмоқда: президент, вице-президент, ташқи ишлар, молия, савдо, энергетика ва табиий ресурслар вазирлари”, — дейилган ҳужжатда.

Туркия томонидан Россиянинг С-400 ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олишини АҚШ рақибларига қарши қонуни бузилиши деб эълон қилиш ва бу билан Анқарага нисбатан автоматик санкциялар киритиш илгари сурилган.

Бундан ташқари, Туркияга ҳарбий ёрдам кўрсатилиши, хусусан республиканинг қуролли кучлари учун ҳарбий маҳсулотлар, хизматлар, технологиялар ва материалларни сотишни тақиқлаш, шунингдек, турк армияси учун ўқ-дорилар етказиб беришни тақиқлаш таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Туркия Суриянинг шимолида ҳарбий операцияни бошлади. Туркия етакчиси бу амалиёт Курдистон ишчи партияси ва ИДга қарши қаратилганлигини эълон қилди.