Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ супердавлат мақомидан айрилиш арафасидами?
23.02.2016 13:40,  
6

Умуман олганда, бундай фикр олдин ҳам билдирилган: олимларнинг фикрига кўра, айрим давлатлар таъсирининг камайиши глобаллашувининг табиий натижасидир.

«Глобал тенденциялар 2030: келажак учун муқобил сценарийлар» номли ҳисобот муаллифлари Американи супердавлат (бошқача айтганда, гегемонлик) мақомидан маҳрум қилган бўлса-да, унга «тенглар орасида биринчи» ролини берган ҳолда халқаро аренада етакчилиги сақланиб қолишини таъкидлашмоқда. Ҳисоботда фақат иқтисодиёт бўйича АҚШга иккинчилик берилган: 2030 йилгача дунёда иқтисодий пешқадамлик Хитой қўлига ўтади. Британиянинг Standard Chartered банки 2010 йилда шунга ўхшаш фикрни билдирган эди: Хитой иқтисодий салоҳият бобида 2020 йилдаёқ АҚШдан ўзиб кетади, 2030 йилга бориб Хитой ЯИМи Американикидан икки баравар кўпроқ бўлади. Халқаро валюта жамғармаси эса ўтган йилги ҳисоботида 2016 йилдаёқ Хитой ЯИМи АҚШникидан ўтиб кетишини башорат қилган эди.

Хитой иқтисодий кучининг ўсиши тўғридан-тўғри АҚШнинг супердавлат сифатидаги кучи пасайишига олиб келмайди, демоқда мутахассислар. Миллий разведка кенгаши ҳисоботида таъкидланишича, дунёда юзага келадиган янгича тартиб (ҳокимият тақсимланишидаги ўзгаришлар) туфайли Америка «халқаро полициячи» ролидан айрилади. 2030 йилгача дунёга ҳукмронлик қилиш бир қанча давлатлар ўртасида тақсимланади. Бу давлатлар ўртасидаги алоқалар тармоққа ўхшаб кетади, бу тармоқнинг алоҳида унсурлари бошқа давлатларга сезиларли таъсир кўрсата олмайди.

Янги глобал тизимда минтақавий бирлашмалар ва сиёсий иттифоқларнинг биринчи ўринга чиқиши кутилмоқда. Бундай ҳолатда АҚШнинг ютқазиши тайин: 2030 йилга бориб Осиё давлатларининг таъсири (Хитой ва Ҳиндистоннинг кучайиши ҳисобига) Шимолий Америка ва Европанинг биргаликдаги таъсиридан кучлироқ бўлади. Америка разведкасининг фикрича, Европа Иттифоқи халқаро таъсир кучини «ўн битталик гуруҳ»га – Бангладеш, Миср, Индонезия, Эрон, Мексика, Нигерия, Покистон, Филиппин, Жанубий Корее, Туркия ва Вьетнамга бой беради.

Тадқиқотчилар АҚШ таъсирининг сусайишини айтса-да, унинг кучлар мувозанатини сақлашдаги ўзига хослигини таъкидлаб ўтишган. Уларнинг фикрича, Америка иқтисодий таназзулга юз тутиб, барча ҳарбий ва дипломатик мажбуриятларидан воз кечса, дунё анархия билан юзлашади. Айтайлик, Жанубий Корея ва КХДР, Ҳиндистон ва Покистон, Хитой ва унинг қўшнилари ўртасидаги можароларга аралашадиган давлат топилмай қолади. Шундай қилиб, 2030 йилгача АҚШнинг таъсири сусайса-да, унинг ўрнини ҳеч бир давлат боса олмайди. Бу тадқиқотчиларнинг якуний хулосаси. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан