Украина ҳудуди ҳисобига НАТО иттифоқини Россиянинг ғарбий чегараларига имкон қадар яқинлаштириш истаги Иккинчи жаҳон урушидан кейинги АҚШ ташқи сиёсатидаги энг катта хато бўлиши мумкин. Бу вариантни The American Conservative Америка нашри шарҳловчиси Дуглас Макгрегор башорат қилди.
Бироқ, Оқ уй ҳеч нарсани ўрганиш ва эслашни хоҳламаяпти. Муаллифнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар халқи ҳалигача президент маъмурияти стратегиясини аниқ тушуниб етмаяпти: бу қасддан қилинган режами, ўта қобилиятсизликми ёки иккаласининг комбинациясими?
Вашингтон ядровий давлат бўлган Россияга режимни ўзгартириш билан таҳдид қилади, сўнгра “фавқулодда вазиятларда”: оддий ҳарбий босқин, кимёвий ёки биологик ҳужумларга жавобан АҚШ биринчи бўлиб ядровий зарба бериш ҳуқуқини эълон қилади. Муаллифнинг таъкидлашича, Америка етакчиси Жо Байден ва унинг маъмурияти ҳақиқатан ҳам реалликдан узоқда.
“Унинг сайловчилари Россия билан урушдан, бу уруш очиқ ёки эълон қилинмаган бўлишидан қатъи назар, америкаликлар ҳеч нарса ютмаслигини инстинктив равишда тушунишади. Энг яқин супермаркет ёки ёқилғи қуйиш шохобчасига борсангиз сабабини тушунасиз. Ўтган ҳафтада инфляция деярли 40 йил ичидаги энг юқори даражага етди ва газ нархи Украина инқирози бошланганидан бери «осмонга» чиқиб кетди”, деб ёзади кузатувчи.
Шу фонда Ғарб оммавий ахборот воситалари доимий равишда Россия раҳбарияти ва қуролли кучларини нобоп кўринишда кўрсатишда давом этмоқда.
"Афтидан, Байден ўз риторикасига заррача бўлса-да, мос келадиган ҳар қандай афсонага «ёпишади». Бироқ, Украина ҳисобига НАТОнинг Шарққа кенгайиши бу фожиали можаронинг асл сабаблари эканини яшириб, стратегик воқеликни ўзгартириб бўлмайди”, дейилади мақолада.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
Бугун, 12:29,
12
АҚШда озиқ-овқат нархи 43 йил ичида тарихий даражага етди
Бугун, 08:50,
122
Тошкент шаҳрида уй-жой нархи тушаётгани ростми?
Бугун, 08:44,
70
Европа Иттифоқига энди Россия кўмири керак эмас
Бугун, 08:41,
6
Ўзбекистон 6 ойда Хитойдан 13,2 минг тонна чой импорт қилган
АҚШ ташқи сиёсатидаги энг катта хато Байден даврида бўлиши мумкин
6.04.2022 22:53,
957
Тавсия Этамиз
Кеча, 21:56,
1638
Емоқнинг қусмоғи бор
28.07.2022 12:53,
237
"Ўзмиллийбанк" Sof.uz'да эълон қилинган мақолага расмий муносабат билдирди
27.07.2022 18:00,
223
Sof.uz'да чиққан мақолага раддия берилди, аммо...
27.07.2022 13:42,
261
Қайси даромадларга 12 фоиз ставка қўлланилади?
26.07.2022 16:46,
81
Россия-Украина уруши Ўзбекистоннинг солиқ сиёсатига қандай таъсир қилмоқда?
26.07.2022 15:19,
167
«Ўзмиллийбанк» ўзи тузган шартномага ўзи амал қилмаяпти
Тавсия Этамиз
Технология
Бугун, 12:11,
51
Солиқ ва Бож
Бугун, 11:49,
17
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан