"Нэйча" журналининг хабар беришича, ўтказилган тадқиқодлар натижаларига кўра, Дунё океанинг сатҳи 2100 йилга бориб 2 метрга кўтарилиши мумкин. Бу кўрсатгич аввалги тадқиқот натижаларидан 2 баравар кўп эканлигини кўрсатади.
Олимлар эътиборни асосан, Антарктида ва Гренландия музликларига қаратишган. Ер юзида ҳароратнинг кўтарилиб боришига сабаб бўлаётган атмосферага чиқарилаётган газларнинг миқдори камайтирилмаса, Қирғоқ бўйи шаҳарларнинг кўп қисми сув ости қолиш ҳавфи борлиги айтилмоқда.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, АҚШнинг бир нечта шаҳарлари Нью-Йорк, Бостон ҳамда Гонконг, Сидней ва бошқа ўнга яқин қирғоқ бўйи мегаполислари сув остидв қолиши мумкин.
Февраль ойида эълон қилинган тадқиқод натижаларигаларида айтилишича, Дунё океаниннг сатҳи охирги 2800 йил ичида, яъни қадимги Римнинг ташкил топган даврдан бошлаб, юқори суръатларда кўтарилиб бормоқда. Олимлар инсониятнинг фаолияти ушбу омилнинг асосий сабабчиси эканлигини айтмоқдалар.