Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








АҚШ Туркияни НАТОдан чиқаришни таклиф қилмоқда
21.05.2022 12:07,  
140

Шарқшунос Пипс Туркияни Швеция ва Финляндияга нисбатан тутган позицияси туфайли НАТОдан чиқариб ташлашга чақирди.

АҚШдаги Яқин Шарқ форуми таҳлил маркази президенти Даниел Пипс Туркияни сиёсати туфайли НАТОдан чиқаришни таклиф қилди. Бу ҳақда у TVP World телеканали эфирида маълум қилди.

Эксперт Анқара сиёсатини «шантаж» деб атади. Унинг фикрича, мамлакат Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш эвазига ўзи учун имтиёзлар ҳақида музокаралар олиб боришга интилади. Пипс Туркиянинг охирги 20 йилдан бери амал қилиб келаётган ташқи сиёсатдаги позицияси ҳақида ҳам танқидий фикр билдирди ва уни иттифоқдан четлаштиришга чақирди.

1952 йилдан 2002 йилгача Туркия НАТО бўйича жуда яхши иттифоқчи бўлган, аммо сўнгги 20 йил ичида у жуда ёмонлашди. Ҳатто иттифоқчи ҳам эмас. Анқара Греция каби НАТО аъзоларига нисбатан душман сиёсат юритади, Сурияга бостириб кирди, Европага суриялик муҳожирлар билан таҳдид қилмоқда, Россиядан S-400 тизимларини сотиб олади.

Даниел Пипс
тарихчи шарқшунос

Пипснинг қайд этишича, Анқара сиёсати ва НАТОнинг кенгайиши ҳақидаги қарашлари туфайли Туркия амалда альянснинг бир қисми эмас. «Туркияни НАТОдан чиқариш вақти келди,- дея хулоса қилди у.

Туркия НАТОнинг кенгайиши ҳақида

16 май куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзолигига қарши эканини айтиб, ундан хафа бўлмасликка чақирди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Анқара ўзига қарши чекловлар киритган давлатларни альянсда кўришга тайёр эмас.

Эрдўғон Финляндия ва Швеция расмийлари Анқара томонидан террорчи деб тан олинган гуруҳлар аъзоларига бошпана берганлигини таъкидламоқда.

Кенгайиш эвазига талаблар

Шу билан бирга, Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш учун аризаларини маъқуллаш учун бир қатор шартларни илгари сурди. Bloomberg агентлигига кўра, мамлакат энг сўнгги F-35 қирувчиларини етказиб бериш дастурига аъзоликни тиклашни талаб қилган. Бундан ташқари, Анқара Россиянинг S-400 ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олгани учун АҚШ томонидан унга нисбатан жорий қилинган санкцияларни олиб ташлашга чақирган.

19 май куни Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзолик шартларини акс эттирувчи ҳужжатни тайёрлагани маълум қилинган эди. Ҳужжат бешта асосий талабни ўз ичига олади, улар доирасида Анқара икки давлатдан террорчи деб ҳисоблаган барча ташкилотларни ёпишни талаб қилади.

Бундан ташқари, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши мумкинлиги сабабли «қўрқувни йўқ қилишга» чақирди. Шунингдек, у ҳамкорларни Анқаранинг бу борадаги хавотирларини инобатга олишга чақирди.

Ўз навбатида Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (АКП) матбуот котиби Ўмер Челик НАТОга асосий вазифасини ўзгартиришни таклиф қилди. Унинг фикрича, Шимолий Атлантика альянсининг асосий мақсади терроризмга қарши кураш бўлиши керак.

НАТОнинг жавоби

НАТО Бош котиби Енс Столтенбергнинг айтишича , альянс Швеция ва Финляндиянинг келажакдаги аъзолиги ҳақида тезда қарор қабул қилади.

Ишончим комилки, биз тезда Финляндия ва Швецияни НАТОга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қиламиз.

Енс Столтенберг
НАТО Бош котиби

Шу билан бирга, у Туркиянинг бу борадаги хавотирларини инобатга олишга чақирди ва Анқарани «қимматли иттифоқчи» сифатида кўради. «Биз ушбу тарихий дақиқада бирдам бўлиб қолишимиз керак», деган бош котиб.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан