Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Украинага фуқаролик инфратузилмасини тиклаш учун 125 миллион доллар ажратади
21.01.2023 08:36,  
8

АҚШ Давлат департаменти Украинага фуқаролик инфратузилмаси учун яна 125 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

АҚШ ҳукумати Киевга фуқаролик инфратузилмасини, жумладан, ҳужумлар натижасида шикастланган электр тармоқларини тиклаш учун яна 125 миллион доллар ёрдам беришга қарор қилди. Давлат департаменти веб-сайтидаги хабарга кўра, ушбу маблағ яқинда қабул қилинган 2023 йилда Украинага қўшимча маблағ ажратишни назарда тутувчи қонундан келиб чиқиб ажратилади.

Маблағ Украинага Киев ва унинг атрофида сув ва иситиш тизимларини сақлаш имконини берадиган зарур саноат ускуналарини сотиб олиш учун берилади.

Шу йилнинг 18 январь куни Украина бош вазири Денис Шмигаль республика энергетика объектларининг ярмидан кўпи зарар кўрганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда 160 мингга яқин инфратузилма объектларини тиклаш зарурати бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан