Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








АҚШ Украинага қиймати 387 миллион доллар бўлган қўшимча гуманитар ёрдам ажратади
6.05.2022 14:30,  
22

Бу ҳақда пайшанба куни давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайс маълум қилди.

Мазкур ёрдам АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) линияси орқали етказилади.

Украина билан боғлиқ яна бир хабарда Италия ҳам Украинага кўрсатаётган ёрдам миқдорини 800 миллион еврога етказишни режалаштираётгани ҳақида айтилади.

Италия бош вазири Марио Драги куни кеча "Италия украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун ҳозиргача 500 миллион евролик ёрдам ажратди. Мен ушбу суммани 800 миллион еврога оширганимизни айтишдан хурсандман", – деб баёнот берди.

"Биз Украина бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 110 миллион евро ўтказдик ва яна 200 миллион евро ажратишни режалаштирмоқдамиз", – деди бош вазир. Унинг таъкидлашича, Украинадаги можаро “гуманитар фалокатни” келтириб чиқарди ва миллионлаб одамларни ватанни тарк этишига мажбур қилди.

Украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлашдан ташқари, Италия Украинага ҳарбий ёрдам ҳам жўнатмоқда. Кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамнинг миқдори ва турлари сир тутилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан