Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Украинага яна "миллиардлик" ҳарбий ёрдам бермоқчи
21.11.2022 14:46,  
46

АҚШнинг Украинага берган ҳарбий ёрдами миқдори 20 миллиард доллардан ошди, деди Пентагон раҳбари Ллойд Остин. Унга кўра, АҚШ Украинага ёрдам беришда давом этади.

“Ҳозирги вақтда биз Украинага 20 миллиард доллардан ортиқ ёрдам бердик. Биз Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз”, деган Ллойд Остин Индонезияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Қайд этишича, аввалроқ Қўшма Штатлар Украинага улар томонидан ҳарбий ёрдам миқдори 18 миллиард доллардан ошгани ҳақида хабар берган эди.  Украинага ҳарбий ёрдамдан сўнг, сентябрь ойида Пентагон қурол захираларини тўлдириш учун 1,2 миллиард долларлик қурол-яроғ шартномаларини имзолаган.

CNN маълумотларига кўра, ноябрь ойига келиб Қўшма Штатларда баъзи қурол-яроғ ва ўқ-дорилар захираси тугай бошлаган. Жумладан, армияга 155 мм калибрли снарядлар, "Stinger" зенит ракеталари, "HARM" антирадар ракеталари, "GMLRS" реактив снарядлари ва танкга қарши "Javelin" ракеталари зарур.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан