Украина соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшконинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар тиббий кафолатлар дастурига, жумладан, шифокорларга маош тўлашга 1,7 миллиард доллар грант ёрдами ажратган. Бу ҳақда «Укринформ» нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, маблағлар Траст жамғармаси механизми орқали Украина давлат бюджетига келиб тушган Жаҳон банки мақсадли жамғармаси механизми орқали текин, қайтарилмас асосда олинган.
Ляшконинг сўзларига кўра, 2022 йил бошидан буён Украина тиббиёт муассасаларига 74 миллиард гривна (1,9 миллиард доллар) тушган, шундан 54 миллиард гривнадан (1,4 миллиард доллар) кўпроғи шифокорлар маошига йўналтирилган.
«Тиббий кафолатлар дастурини амалга ошириш учун ҳар ойда давлат бюджетидан ўртача 12 миллиард гривна (317 миллион доллар) ўтказилади, шундан тахминан 8,7 миллиард (230 миллион доллар) тиббиёт ходимларининг маошидир», деди вазир.