Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ва Канадада бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
16.03.2020 12:02,  
1478

Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси берган маълумотга кўра, коронавируснинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишидан сақланиш мақсадида “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2020 йил 16 мартдан бошлаб “Тошкент – Ню-Йорк – Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатди.

Элчихона мазкур даврда АҚШдан Ўзбекистонга боришни режалаштирган фуқароларга ўз сафарларини кейинроққа қолдиришни ва авиачипталарни қайтадан бронлашни тавсия қилади. Авиа билетларни қайтаришда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан рейсларни бекор қилиш даврида жарималар олинмайди.

Бунда Ўзбекистон фуқаролари ўз ватанларига қайтганларидан кейин 14 кунлик карантинга олинадилар. АҚШда коронавирус тарқалиши борасидаги вазиятнинг кескинлашиши ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан, Ўзбекистон фуқароларига фавқулодда зарурат бўлмаса АҚШга бориш тавсия этилмайди.

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси ва Ню-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига ташриф буюрувчилар орасида коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида консуллик-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш масофадан туриб (шахсий мурожаатсиз), шунингдек, почта хизмати орқали ёзишмалар юбориш йўли билан амалга оширилади, аризачиларнинг шахсан ҳозир бўлишини талаб қиладиган ҳужжатлар бундан мустасно (ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида маълумот элчихонанинг uzbekistan.org ва Бош консулхонанинг www.uzbekconsulny.org веб-сайтларида жойлаштирилган).

Шу муносабат билан ҳамда диаспора ташкилотлари ва ватандошлар билан доимий алоқаларни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида элчихона ва Ню-Йорк шаҳридаги Бош консулхона томонидан доимий ишлайдиган “ишонч телефонлари” очилди ва ишламоқда.

2020 йил 15 март ҳолатига кўра, элчихона аккредитация қилинган мамлакатларда Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус инфекциясини юқтирган ҳолатлар қайд этилмаган.

Элчихона Ўзбекистон фуқароларидан юқорида келтирилган барча масалалар бўйича қуйидаги маълумотлар орқали боғланишларини сўрайди:

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси:

Манзил: 1746 Massachusetts Avenue, N.W. Washington, D.C. 20036

Телефон: (202) 887-5300, Факс: (202) 293-6804

Эл.манзил: [email protected]

Консуллик бўлими:

Телефон: (202) 887-5300 (эхт. 1), Факс: (202) 202-9633

Эл.манзил: [email protected]

Телеграм: @ElchixonaUZ

Фахриддин Мўминов, мобил телефон/телеграм: (202) 251-8298).

Ўзбекистоннинг Ню-Йорк шаҳридаги Бош консулхона:

Манзил: 630 3rd Avenue, 5th floor, New York, 10017

Телефон: (212) 754-7403, (212) 754-6178

Эл.манзил: [email protected],

Телеграм канал: https://t.me/consulNY

1. Улуғбек Аҳмедов, мобил телефон/телеграм: +1 917 539-4664;

2. Қаҳрамон Далимов, мобил телефон/телеграм: +1 347 217 4406;

3. Фарҳод Азимов, мобил телефон/телеграм:+1 347 217 4404.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан