Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хусийлар ҳужуми АҚШ ва Саудия Арабистони белгилаган ўйин қоидаларини ўзгартирадими?
19.09.2019 17:45,  
4714

Ар-Риёд 2015 йил март ойидан бошлаб Яман можаросида ҳарбий иштирок этишга қарор қилганидан бери, Саудия Арабистони нефт ишлаб чиқариш тизими хусийлар хужумидан анча азият чекиб келди. Сўнгги ҳужум 14 сентябрнинг эрта тонгида юз берди. Саудия Арабистонининг Абқаиқ ва Хурайсдаги объектларида юз берган портлашлар дунё ҳамжамиятини ва нефт бозорини ҳам бир зумда оёққа турғизди.

Фактлар

Абқаиқ Саудия Арабистони нефт тизимининг юрагидир, чунки ҳар куни ҳар хил конлардан олиб келинадиган 7 миллион баррел нефт (миллий ишлаб чиқаришнинг 70 фоизи) унинг объектларида қайта ишланади, кейинчалик бозорга чиқиш учун бу нефт муқаррар равишда Абқаиқ қувурларидан ўтиши керак. Яна шуни айтиб ўтишим керакки, Абқаиқ аслида классик тушунчадаги, яъни нефтдан бензин, керосин, мазут ваҳоказо махсулотлар оладиган нефтни қайта ишлаш заводи эмас. У ерда дунёдаги энг йирик нефт кони бўлган Гавар конидан олиб келинадиган, нефтдан шунчаки водород сулфиди ва шунга ўхшаш нефтни ифлослантирувчи моддалар ажратиб олиниб, тоза нефт ҳолига келтирилиб қайта ишланадиган заводдир. Ўз навбатида, Хурайс Саудия Арабистонида кунлик қазиб олинадиган 1,45 миллион баррелга тенг Гавардан кейинги иккинчи нефт конидир.

Саудиянинг давлат нефт монополиячиси Saudi Aramco узоқ вақтдан бери оммавий IPO га чиқишни режалаштирмоқда, шу муносабат билан компания яқинда 2018 йил учун молиявий ҳисоботини эълон қилди — 111 миллиард доллар соф фойда (компаниянинг баҳоси ҳанузгача номаълум, чунки у ҳали ҳам оммага ошкор қилинмаган, аммо у, тахминан 2 триллион долларга яқинроқ). Бу компаниянинг ва ўз навбатида Саудия Арабистонининг асосий активлари, биринчи навбатда супер гигант Гавар ва Хурайс кони ва унга хизмат қиладиган Абқаиқ заводидир.

14 сентябр, шанба куни тонгда мана шу “юрак”ларга нисбатан ҳужум содир бўлди. Натижада бир нечта объектлар ёниб кетиб, шунчалик катта зарар кўрилдики, оловни бошқариб, дарҳол нормал ҳолатга қайтиш учун биринчи сигнални берган Саудия Арабистони Энергетика вазири Абдулазиз бин Салмонга кўра, (атиги бир ҳафта олдин лавозимни эгаллаган) нефт қазиб олиш номаълум вақтга икки бараварга камайтирилди (кунига 9,8 миллион баррелдан 5,7 гача).

Ҳужумни зудлик билан Яманнинг амалдаги ҳукуматига оппозицияда бўлган исёнкор Хусийлар ўз зиммасига олишди. Бу гуруҳ расмий Ар-Риёд томонидан қўллаб-қувватланган ва халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган Яман президенти Абд Раббо Мансур Ҳадига, Эрон томонидан қўллаб-қувватланган холда қарши туради. Шунинг учун ҳам дарҳол АҚШ Давлат котиби Майк Помпео расмий Теҳронни тўғридан-тўғри ҳеч қандай далил келтирмай айблаб чиқди. Кўпчилик таҳлилчилар бу қайноқ нуқтани аслида Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик деб ҳисоблашади, демак Яманнинг амалдаги тан олинган ҳукумати ва Ансоруллоҳ (хусийлар) гуруҳлари эса, минтақадаги бу икки йирик ўйинчи учун шунчаки ўзига хос VPN вазифасини ўтаб беради холос.

Бу борада, хозирча нима бўлганлиги борасида хамма ҳамфикр эмас. Хусийлар томонидан бўлган баъзи манбалар Ямандан Абқаиқ ва Хурайсга етиб бориш учун, бир неча минг километр масофага учиб бора оладиган, портловчи моддалар билан тўлдирилган ўнта дронлар ҳақида гапиришмоқда. Бошқалар эса, ҳужум Ироқдан қанотли ракеталар ёрдамида уюштирилганлигини даъво қилмоқдалар

Таҳлил

Бу ҳодисалардан келиб чиқадиган асосий муаммолар, назаримда, айрим таҳлилчилар томонидан илгари сурилган энергия соҳасида бўлиши мумкин бўлган муаммолар эмас. Бир томондан, зарарланган объектларни қайта тиклаш учун бир неча ҳафта керак бўлади. Лекин Ар-Риёдда ўз мижозларининг эҳтиёжини бу вақт ичида қондириб туриш учун Роттердам (Нидерландия), Окинава (Япония) ва Сиди Керир (Миср) портларида жойлашган ўзининг катта захиралари мавжуд. Бу эса зарарланган иншоотлар қайта тиклангунича, ўз мижозларига нефт етказиб беришнинг ҳозирги даражасини сақлаб туриш учун етарли.

Бундан ташқари, баъзи ОПЕКка аъзо нефт ишлаб чиқарувчи давлатлар, ёзнинг бошида нархлар пасайишининг қайта бошланганидан бери, нархларни ҳозирги даражада ушлаб туриш учун ҳар қандай вазиятга яхши тайёр бўлишларини тасаввур қилиш мумкин. Ва ниҳоят, ОECD га аъзо мамлакатлар 90 кунлик истеъмол учун ўз захираларига эга деб тахмин қилинади ва Оқ уй ҳар қандай етказиб бериш муаммоларини юмшатиш учун ўзининг стратегик захираларидан фойдаланишга тайёр. Мухтасар қилиб айтганда, нархларнинг кескин кўтарилиши ушбу ҳужум туфайли юзага келади деб ўйламайман, гарчи доимий ўзгариб турадиган энергия бозоридаги спекулятив васвасалар ҳар қандай оқилона ёндашувни бузиши мумкин бўлсада.

Яна бир мутлақо бошқа нарса - бу Саудия монархиясига жиддий таъсир кўрсатган асосий муаммодир. Саудия Арабистони нефт компаниясининг гултожи (Аramco) шу тарзда осонгина “калтак еган”лиги, Саудия мудофаасининг ўз мол-мулки химоясини кафолатлашга қодир эмаслигини, бунга Вашингтон томонидан чекловлар борлиги тўғрисидаги гаплар аниқ аён бўлиб қолмоқда.

Маълумки, Саудия қироллиги дунёдаги етакчи қурол-яроғ импортчиси ҳисобланади (АҚШ ва Хитойдан кейин мудофага энг кўп пул сарфловчи дунёдаги учинчи давлат) аммо бу сарфланган маблағлар, унга нисбатан бўлган ҳарбий таҳдидларга тенг мудофаа тизимига эга эканини англатмайди. Бундай шароитда, Aramco’нинг дунё фонд бозорига киришига қизиққан потенциал инвесторлар дунёдаги энг даромадли компаниянинг капиталида қатнашишдан унчалик манфаатдор бўлмаслиги мумкин.

Шу сабаб, ҳужум уюштирганлар хусийлар ёки эронликлар бўлишидан қатъи назар бу ҳодиса, Саудия ва Американинг минтақадаги стратегик қизиқишлаларига тенг даражада таъсир қилади. Агар хусийлар бу ҳужум орқали Саудия Арабистонининг шарқий, асосий нефт минтақаларида истиқомат қилувчи ва Ар-Риёд томонидан чекланган шиа озчилигига ёрдам кўрсатганликларини назарда тутган бўлишса, бу ҳужум миллиардлаб доллар маблағ тикилган Ар-Риёд ҳарбий кучлари, тўрт йилдан ортиқ вақт ўтгач ҳам, назарий жиҳатдан паст ҳарбий жанговар қобилиятига эга бўлган хусийлар таҳдидини бартараф эта олмаётганини намойиш этади. Агар ҳужум эронликлар томонидан амалга оширилган бўлса, бу аниқки, ҳатто Доналд Трамп томонидан амалга оширилган "максимал босим" ҳам Теҳронни қўшниларининг ишларига аралашишга ва янги ядро битимини қабул қилишига тўсқинлик қила олмади.

Бу ҳолатда, харажатлар ва фойда олишнинг оддий ҳисоб-китоби, Ар-Риёд ва Вашингтонни Форс кўрфазида ўзлари томонидан тузилган ўйин қоидаларини глобал равишда қайта кўриб чиқишни тақозо қилиши керак. Аммо шунга ўхшаш нарса бўлишини ҳозирча ҳеч нарса кўрсатгани йўқ.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан