Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ва Толибон ўртасидаги тинчлик шартномаси Ўзбекистон учун қандай аҳамиятга эга?
5.03.2020 11:11,  
354

Тошкентдаги Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази директори Виктор Михайлов АҚШ ва Толибон ўртасидаги тинчлик шартномаси Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши ва хавф туғдириши ҳақида гапирди.

“Сир эмаски, ўз вақтида Толибонни террорчи гуруҳлар сафига қўшишган, унинг сафида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган”, дейди Михайлов. 

Унинг қўшимча қилишича, расмий Тошкент томонидан фаолияти тақиқланган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати етакчилари ўз вақтида бошқа йирик террорчи гуруҳлар раҳбарлари билан қизғин мулоқотда бўлган.   

“Хавф шундаки, Ўзбекистон билан боғланган террорчи гуруҳлар ўзини қандай тутиши номаълум. Ўзбекистон вакиллари толиблар билан музокара олиб боряпти, аммо улар қўйилган шартларга амал қиладими, йўқми буни билмаймиз”, дейди Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази директори.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 феврал куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида АҚШ ва Афғонистондаги Толибон ҳаракати ўртасида тинчлик келишувига имзо қўйилди. Бунга кўра, “АҚШ ва унинг НАТОдаги шериклари 135 кун ичида Афғонистондаги ҳарбий контингентини 8,6 минг кишигача қисқартиради. Агар Толибон келишув шартларига риоя қилса, 14 ой ичида барча қўшинлар Афғонистондан олиб чиқиб кетилади”.

Орадан уч кун ўтиб АҚШ томони БМТ Хавфсизлик кенгашига Толибон ҳаракатидан террорчи мақоми ва санкцияларни олиб ташлашни сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, кеча АҚШ президенти Доналд Трампнинг шахсан ўзи Толибоннинг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари Мулла Бародар Ахунд билан телефон орқали суҳбатлашгани маълум бўлди. 

АҚШ ва Толибон ўртасида келишув имзоланган куни Мулла Бародар Охунд Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Афғонистон муаммоларига доимий эътибор қаратгани учун самимий миннатдорлик билдирганди. Шунингдек, Толибон ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий ўзбекистонлик журналистларга ўзбек тилида интервю бериб, ўзбек ва афғон халқлари ака-укадек эканлигини, улар доимо тинч ва осойишта яшашларини, икки давлат хавфсизлиги бир-бирларига боғлиқ эканлигини айтиб ўтди.

Бу баёнотлар, интервюлар расмий ва сиёсий қолипдаги гаплар бўлиб қолиши мумкиндир, балки. Аммо шуни таъкидлаш керакки, Толибон ҳаракати ҳеч қачон, ҳатто Афғонистоннинг 90% қисмини назоратига олган 1999-2001 йилларда ҳам Ўзбекистонга таҳдид қилмаган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан