Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ва Толибон яқин кунларда тинчлик шартномасини имзолайди
30.08.2019 12:33,  
36

АҚШ ва “Толибон” ҳаракати яқин кунларда тинчлик шартномасини имзолайди. Толибон собиқ қўмондони Акбар Аганинг сўзларига кўра, шартнома тайёр.

“Икки томон барча ҳолат бўйича келишди, шартнома тайёр..., шанба ёки якшанба куни “Толибон” ва АҚШ ўртасида имзоланади”, - деди у.

Ўз навбатида, Доҳадаги толибларнинг вакили Сухейл Шахин томонлар ўртасида музокаралар ҳануз давом этаётганини айтди. Таъкидланишича, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Қобулга бориши мумкин, унинг жамоаси эса Қатарда қолади.

Бундан ташқари, Шахиннинг сўзларига кўра, келишув имзоланмасидан олдин томонлар баъзи мунозарали масалалар бўйича келишувга эришиши лозим.

Шу билан бирга, Толибонга яқин манбанинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари 15 ой ичида Афғонистондан олиб чиқилишини муҳокама қилган музокарачилар ўртасида мулоқот техник даражада олиб борилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан