АҚШ Вакиллар палатаси полицияни ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади

АҚШ Вакиллар палатаси полицияни ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади

АҚШ Вакиллар палатаси полицияни ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. 236 қонун чиқарувчи (шу жумладан учта республикачилар) ушбу қонунни қўллаб-қувватлади, 181 конгрессмен эса қарши овоз берди. Эндиликда демократлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси кўпчилиги Республикачилар бўлган Сенатда кўриб чиқилади. 

Янги ҳужжат полициячиларга гумонланувчини бўғишни, тинтув учун санкция берилмасдан туриб тинтув ўтказишни тақиқлайди, политсия қоидабузарликларини кузатишда миллий реестрни тузилади ва ходимларни гумон қилинувчиларга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари учун жавобгарликка тортади. Қонун лойиҳаси афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлимидан кейин ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ортиқча куч ишлатилишига қарши норозиликлар фонида ишлаб чиқилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп қонун лойиҳаси полицияни йўқ қилади, деб ҳисоблайди. Ўтган ҳафта у бир томондан полицияни ислоҳ қилиш, шу билан намойишчиларнинг талабларини қондириш, бошқа томондан эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ғазаблантирмаслик тўғрисида қарор чиқарди. Қарор низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш амалиётидан соқчилар томонидан фойдаланилишини рағбатлантириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини ўқитиш учун федерал грантларни тақдим этишга устувор аҳамият беради. Президент ислоҳотида шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идораларига қарши шикоятлар маълумотлар базасини ва ноаниқ полиция ходимларининг рўйхатини тузишни таклиф қилинади. Бундан ташқари, полиция ходимларига гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар, уйсизлар ёки руҳий касаллар билан боғлиқ муаммоларга ижтимоий ходимларни жалб қилиш тавсия этилди.