Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Хитойга яримўтказгич чиплар сотмоқчи эмас
9.10.2022 15:55,  
52

Жума куни Байден маъмурияти экспорт назоратининг кенг доирасини эълон қилди. Унда  Хитойга дунёнинг исталган нуқтасида Америка ускуналарида ишлаб чиқарилган яримўтказгич чипларини сотишннг тақиқланиши, Пекиннинг технологик ва ҳарбий ютуқларини секинлаштириши кўзда тутилган.

Баъзилари дарҳол кучга кирадиган қоидалар бу йил етакчи ишлаб чиқарувчилари KLA Corp (KLAC.O), Lam Research Corp (LRCX.O) ва Applied Materials Inc (AMAT.O)га йўлланган чекловларга асосланган. Қоидалар илғор мантиқий чипларни ишлаб чиқарадиган тўлиқ хитойлик заводларга ускуналар етказиб беришни тўхтатишни талаб қилади.

Бу  чора-тадбирлар 1990 йиллардан бери АҚШнинг Хитойга технология етказиб бериш сиёсатидаги энг катта ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Улар Хитойда чип ишлаб чиқаришни тўхтатиб, Америка технологиясидан фойдаланадиган АҚШ ва хорижий компанияларни Хитойнинг баъзи энг яхши чип заводлари ва ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашни тўхтатишга мажбур қилишлари мумкин.

Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг технология ва киберхавфсизлик бўйича эксперти Жим Люис: "Бу хитойликларни бир неча йил орқага қайтаради"», деган ва сиёсат совуқ уруш қоидаларининг авжига чиққанини айтган.

Жанубий Корея саноат вазирлиги шанба кунги баёнотида Хитойда Samsung (005930.KS) ва SK Hynix (000660.KS) чип ишлаб чиқариш ускуналарини етказиб беришда катта узилишлар бўлмаслигини айтган.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан