Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ЯИМ ўсиши бўйича Хитойни ортда қолдириши мумкин
12.12.2022 13:51,  
51

АҚШ президенти Жо Байден 1976 йилдан бери биринчи марта АҚШ иқтисодиёти ЯИМ ўсиши бўйича Хитойдан ўзиб кетиши мумкинлигини тан олди.

"Мустақил экспертлар бу йил АҚШ иқтисодиёти Хитой иқтисодиётидан тезроқ ўсиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу 1976 йилдан бери содир бўлмаган", — деб ёзди Байден Twitter'да. 

Америка етакчиси маълумотлар манбасига аниқлик киритмади, бироқ Bloomberg таҳлилчиларининг май ойидаги прогнозларига кўра, жорий йилда Хитойда ялпи ички маҳсулотнинг минимал ўсиши 2 фоизни, АҚШда эса 2,8 фоизни ташкил қилади. 

Мутахассислар коронавирус чекловларини Хитой иқтисодиётининг қулаши сабаби деб атади. Шу билан бирга, Пекин жорий йилда ЯИМни 5,5 фоизга оширишни кутмоқда. 

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) экспертлари бошқача фикрда, улар октябрь ойида АҚШ иқтисодиёти 2022 йилда 1,6 фоиз, Хитой 3,2 фоиз ўсишини башорат қилган эди. 2023 йилда бу кўрсаткичлар мос равишда 1% ва 4,4% бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан