Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда 25 йилга қамалган ўзбекистонлик яна 20 йил қамоқ жазоси олди
14.08.2018 12:27,  
3

Айни дамда АҚШда қамоқ жазосини ўтаётган Фазлиддин Қурбоновга суд қўшимча 20 йил жазо белгилади.

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Фазлиддин Қурбонов 2012-2013 йилларда “ЎИХ” террорчи ташкилоти аъзоси бўлган. У АҚШга қочқин сифатида кириб келган ва  2013 йил АҚШ Мустақиллик куни 4 июлда теракт уюштиришни режалаштираётганда ҳибсга олинган. ФБР унинг турар жойида портловчи мослама учун керакли қисмларни  топган. Ўшанда Қурбоновга суд 25 йил қамоқ жазоси берган эди.

2016 йилда, қамоқхонада бўла туриб, Қурбонов қўриқчига пичоқ билан ҳамла қилади. Шифокорлар қўриқчининг ҳаётини зўрға сақлаб қолишади. Ушбу қилмиши учун суд Қурбоновга қўшимча 20 йил қамоқ жазоси белгилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан