Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда 27 йил аввал музлатиб қўйилган эмбриондан чақалоқ дунёга келди
5.12.2020 12:59,  
359

АҚШнинг Теннесси штатида ғайриоддий чақалоқ дунёга келди. Молли Гибсон шу йилнинг октябрида туғилган, аммо унинг туғилиши учун 27 йил вақт керак бўлди. Унинг эмбриони 1992 йил октябрида музлатилган ва 2020 йил февралигача, Тина ва Бенжамин Гибсон унинг ота-онаси бўлишга қарор қилгунича сақлагичда қолган.

Бу рекорд муддатда туғилган чақалоқ. Аввалги рекорд Моллининг опаси Эммага тегишли эди – у 24 йиллик эмбриондан туғилган.

«Бошимиз кўкка етди. Қувончим ичимга сиғмаяпти. Беш йил бурун бир эмас, икки қизлик бўласан, дейишса, тентакмисан, деган бўлардим», дея Гибсон хонимнинг сўзларини келтирмоқда BBC.

Гибсонлар оиласи беш йил мобайнида фарзандсизлик билан курашишди. Тинанинг ота-онаси маҳаллий станцияда эмбрион ҳолатида болани асраб олиш ҳақидаги эълонни кўриб қолишгач, вазият тубдан ўзгариб кетди.

«Бизнинг ҳикоямиз оммага маълум бўлишига ягона сабаб шу. Агар ота-онам ўша эълонни кўриб қолишмаганида, биз бу ерда турмаган бўлардик. Буни барча билишини истардим», дейди 29 ёшли Тина.

Тина Гибсон катта қизи Эммага китоб ўқиб бермоқда
COURTESY NATIONAL EMBRYO DONATION CENTER

Бошланғич синф ўқитувчиси Тина ва кибер-хавфсизлик таҳлилчиси бўлган турмуш ўртоғи Ноксвилдаги Бен Эмбрион хайрия қилиш нотижорий миллий маркази (National Embryo Donation Center (NEDC)га мурожаат қилишганди. Марказ ҳомиласидан воз кечиб, уни хайрия қилишни истаган ота-оналарнинг эмбрионларини сақлаб беради.

Оиланинг биринчи фарзанди Эмма 2017 йил декабрида худди шу йўл билан дунёга келганди. Жуфтлик Бенжамин касаллик туфайли бепушт бўлгани сабабли бу жараённи ўтказишга қарор қилган. 

NEDC маркетинг бўйича директори Марк Меллингернинг сўзларига кўра, эмбрион асраб олишга рози оилалар орасида фарзандсизлик кенг тарқалган. «Ишонч билан айта оламанки, 95 фоиз оилаларда фарзандсизлик муаммоси бор. Бу ишни қилаётганимиздан ва бундай оилаларга нафимиз тегаётганидан фахрланамиз», дейди Марк.

«Илк эмбрионни асраб олиб, 2017 йил Эммани дунёга келтиргач, фарзанд сўраб бедор ўтказган тунларимиз, фарзанд қараб ўтадиган бедор тунларга алмашди. Бу чарчоқларнинг энг яхшиси мен сизларга айтсам», дейди энди икки фарзанднинг онаси бўлган Тина Гибсон.

17 йил аввал ташкил топган NEDC мингдан ортиқ эмбрионлар асраб олиниши ва туғилишига сабабчи бўлди. Ҳозир йилига 200тагача трансфер амалга оширилади. Анъанавий бола асраб олиш жараёни каби, эмбрион асраб олмоқчи бўлган ота-оналар «ёпиқ» ҳолатда ёки донор оила билан боғланиб, эмбрионни «очиқ» ҳолатда қабул қилиб олишлари мумкин.

Қизиқ томони шундаки, Гибсонларнинг қизлари Молли ва Эмма генетик опа-сингиллар. Унданам қизиқ томони – ҳар икки эмбрионлар 1992 йили биргаликда музлатилган. Улар музлатилганда Тина Гибсон бир яшар қиз эди...

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан