Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда асосий ставка яна ўсиши башорат қилинди
29.07.2022 19:33,  
29

АҚШ Федерал захира тизими 2022 йилда асосий ставкани оширишда давом этади, деб ҳисоблайди Alfa Capital молиявий бозор таҳлили ва макроиқтисодиёт директори Владимир Брагин. Унга кўра, базавий фоиз ставкасининг ўзгариши инфляция даражасига боғлиқ бўлади. Бу ҳақда «Лента.ру» манбаси хабар бермоқда.

«Fed бу йил ставкаларни оширишда давом этиши мумкин, гарчи инфляциянинг пасайиши туфайли регулятор жиддий қаттиқлашувга мурожаат қилмаслиги мумкин», деди Брагин.

АҚШда инфляцияни пасайтириш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд, дея қўшимча қилди у. Мутахассис буни айрим турдаги товарлар нархининг пасайиши билан изоҳлади. Бироқ, инфляция ҳар доим инфляцион кутилмаларни келтириб чиқаради, деди эксперт. «Шунинг учун инфляцияни секинлаштириш жараёни узоқ давом этиши мумкин, ва ставкаларни ошириш цикли аллақачон тугалланган деб айтиш жуда эрта», деди у.

Жорий йилнинг бошида Fed инфляцияни вақтинчалик ҳодиса деб ҳисоблаган, деб эслади Брагин. «Энди биз вазият прогнозлардан тубдан фарқ қилаётганини кўряпмиз. Шундай қилиб, Fed'нинг тахмини ва инфляция прогнози асосий ставка билан кейинги ҳаракатларни баҳолаш учун қўлланма сифатида қабул қилинмаслиги керак», - дея хулоса қилди эксперт.

Аввалроқ АҚШ Федерал резерв тизими базавий фоиз ставкасини яна 75 базис пунктга - йиллик 2,25-2,5 фоиз даражасига оширгани маълум қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан