Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10.08.2020 06:21,  
179

Машҳур америкалик сиёсатшунос, тарих профессори, олдинроқ АҚШнинг бешта президентининг ғалабасини тўғри башорат қилган Аллан Лихтман ноябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари ҳақида башорат қилди. Бу ҳақда The New York Times газетаси ёзмоқда. 

Лихтман 1984 йилдан бери АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари натижаларини башорат қилмоқда ва шу вақтдан бери фақат битта хатога йўл қўйган - 2000 йилда тарихчи демократ Альберт Гор президент бўлишини кутган эди. Бироқ, оммавий овоз беришда ғалаба қозонганига қарамай, Гор охир-оқибат кичик Жорж Буш фойдасига президентликдан воз кечганди. Ушбу сайлов Флорида штатида қайта ҳисоб-китоб қилиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, профессор унинг прогнози бошидан тўғри бўлган деб ҳисоблайди.

2016 йилда Лихтман Доналд Трампнинг сайловдаги ғалабаси ва Ҳиллари Клинтонинг мағлубияти ҳақида башорат қилганлардан бири эди. Шунингдек, профессор Трампга импичмент қилинишини ҳам башорат қилган.

Жо Байден ва Доналд Трамп 

2020 йилги сайловлар ҳақида гапирганда, тарихчи Демократ номзод Жо Байден ғалаба қозонишини ва Трамп иккинчи муддатга қайта сайланолмаслиги ҳақида гапирди. 

Ғолибни аниқлаш учун Вашингтондаги Америка университетининг сиёсий тарих йўналиши профессори Оқ уйнинг 13 калити деб номланган ўз тизимини ишлаб чиққан. 

Тизимнинг моҳияти 13 саволдан иборат бўлиб, уларга фақат "ҳа" ёки "йўқ" жавоб бериш мумкин. Агар олтита ёки ундан кўп саволларга жавоб "ҳа" бўлса, бу ҳар доим партиянинг ғолиб бўлишини англатади. Агар олтита ёки ундан кўп саволларга жавоб "йўқ" бўлса, сайловчилар ҳукмрон партияга қарши чиқади.

Лихтман рўйхатидаги 13 савол:

  1. Партия ваколати: Конгресс сайловларидан сўнг, ҳукмрон партия Вакиллар Палатасида олдинги шунга ўхшаш сайловларга қараганда кўпроқ жойларга эга.
  2. Рақобат: ҳукмрон партиядан номзоднинг махсус рақиблари йўқ.
  3. Иш пайтида: ҳукмрон партиянинг номзоди ҳозирги президент.
  4. Учинчи шахслар: муҳим рол ўйнайдиган учинчи томон ёки мустақил номзод йўқ.
  5. Қисқа муддатда иқтисод: сайлов кампанияси даврида иқтисодиёт рецессия ҳолатида эмас.
  6. Узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт: Жорий президентлик даврида аҳоли жон бошига реал ЯИМ ўсиши олдинги икки муддатда ялпи ички маҳсулот ўсишига нисбатан катта ёки тенгдир.
  7. Сиёсатдаги ўзгаришлар: амалдаги маъмурият миллий сиёсатда сезиларли ўзгаришларни амалга оширмоқда.
  8. Ижтимоий беқарорлик: ҳозирги президентлик даврида узоқ вақт давомида ижтимоий танглик бўлмаган.
  9. Жанжал: ҳозирги маъмурият катта жанжалга алоқадор эмас.
  10. Мудофаа / ташқи сиёсатдаги муваффақиятсизлик: Ҳозирги маъмурият халқаро майдонда ёки ҳарбий соҳада жиддий хатоларга йўл қўймаган.
  11. Мудофаа / ташқи сиёсатдаги муваффақият: Ҳозирги маъмурият халқаро майдонда ёки ҳарбий соҳада сезиларли ютуқларга эришди.
  12. Ҳокимият партияси номзодининг харизмаси: Ҳукмрон партия номзоди харизматик ёки миллий қаҳрамон.
  13. Рақобатчининг харизмаси: Рақобат партиясидан номзод харизматик ва миллий қаҳрамон эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан