Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда бир ҳафта ичида ишсизлар сони ўн бир баробарга ортди
27.03.2020 17:08,  
301

АҚШда бир ҳафта давомида ишсизлик бўйича нафақа олиш учун аризалар сони 11 мартага кўпайди — 14 мартдаги 282 минг кишидан 21 мартда 3,283 миллион кишига етди. Бу ҳақда мамлакат меҳнат вазирлиги маълум қилди

3,283 миллион сўров — бу АҚШ учун янги тарихий рекорд. Аввалгиси 1982 йилда президент Рейган даврида ўрнатилган эди - 695 мингта ариза.

Ишсизлик суръатининг бу қадар ортиб кетиши коронавирус туфайли жорий этилган ва этилаётган карантин режими билан боғлиқ. 

Reuters'нинг қайд этишича, ушбу воқеалар фонида АҚШ доллари асосий валюталар саватчасидан тушиб кетди, бироқ Америка фонд индекслари ўсишда давом этмоқда.

Феврал ойида АҚШда ишсизлик даражаси сўнгги 50 йил ичида энг паст даражада эди ва 3,5% ни ташкил этди. Баъзи маълумотларга кўра, май ойига қадар у 13% га этиши мумкин - бу "Буюк депрессия" давридан бери энг юқори кўрсаткич.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан