Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда Covid-19га қарши фойдаланиладиган антибиотикка рухсат берилди
2.05.2020 22:50,  
385

АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармон маъмурияти (FDA) Эбола вирусига қарши қўлланган ремдесивир антибиотигини коронавирусга қарши қўллаш учун рухсат берди.

Ушбу рухсат антибиотикни Covid-19 билан касалланган одамларда қўллаш мумкинлигини билдиради.

Сўнгги клиник тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, дори жиддий касалланган одамларга қайта тикланиш вақтини қисқартириш учун ёрдам беради.

Бироқ у омон қолиш даражасининг сезиларли ошишига олиб келмайди.

Мутахассислар аслида Эболани даволаш учун ишлаб чиқилган дорини коронавирус учун "мўъжизакор ўқ" сифатида кўрмасликни тавсия қилмоқда.

Вирус геномига кирган дори уни кўпайиш қобилиятини йўқ қилади.

АҚШда бу дори Калифорниядаги Gilead pharmaceutical компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Компания бош директори Дэниел О'Дей АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашув чоғида 1,5 миллион қути дори хайрия қилишини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан