АҚШда дунёдаги энг кенг кўламли COVID вакцинасининг синови бошланди (видео)

АҚШда дунёдаги энг кенг кўламли COVID вакцинасининг синови бошланди (видео)

27 июль куни Америка Қўшма Штатларида Moderna биотехнология компаниясининг коронавирус вакцинасини синашнинг учинчи, якуний босқичи бошланди. Бу ҳақда компания сайтида чоп этилган хабарда айтилган.

Клиник тадкикотлар 30 минг кишини қамраб олади, у 1: 1 нисбатда ихтиёрий танланган (рандомизацияланган) плацебо назорати остида олиб бориладиган тадқиқот усули бўйича ўтказилади.

Associated Press қайд этганидек, бу SARS-CoV-2 коронавирус вакцинасининг дунёдаги энг кенг кўламли клиник тадбири бўлади.

 

Вакцинани яратиш учун Moderna АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биологик тадқиқотлар бўлимидан 483 миллион доллар олган ва шу билан бирга клиник синовларнинг учинчи босқичи нисбатан кам сонли кўнгиллиларда бўлиб ўтади деб тахмин қилинган.

Бироқ, Озиқ-овқат ва фармацевтика (Food and Drug Administration) идораси иштирокидаги мунозаралар ва маслаҳатлашувлар пайтида томонлар учинчи босқичда синовлар ҳажмини сезиларли даражада оширишга қарор қилишди. Бунинг учун компания қўшимча 472 миллион доллар ажратди.