АҚШда эпидемия бошидан бери суткалик антирекорд янгиланди

АҚШда эпидемия бошидан бери суткалик антирекорд янгиланди

Ўтган сутка АҚШда 40.8 минг киши коронавирус билан касалланди. Бу эпидемия бошлангандан бери мамлакатдаги энг юқори суткалик ўсиш кўрсаткичи саналади. Бир сутка олдин янги касалланиш ҳолатлари сони 35 мингни ташкил қилган эди. Ҳозир мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2.4 млн.га, вирус туфайли вафот этганлар сони эса 125 минг кишига етди.

Ўтиб бораётган ҳафта АҚШда кунлик коронавирусга чалиниш ҳолатлари бирдан ўсиб кетди. Мутахассислар буни коронавируснинг иккинчи тўлқини деб баҳолашмоқда. Бир нечта штатлар карантин қоидаларини қайтадан жорий этишди.

АҚШ бир неча ойдан бери коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича биринчи ўринда турибди. Ундан кейинги ўринларни Бразилия (1.2 млн. касалланиш, 55 минг ўлим), Россия (617 минг касалланиш, 8.7 минг ўлим) банд қилган.