АҚШда ҳам, Европада ҳам давлат раҳбарига қарсак чалишади

АҚШда ҳам, Европада ҳам давлат раҳбарига қарсак чалишади

Кечаги мурожаатда ҳам, ўтган кунги Олий Мажлисдаги чиқишларда ҳам, Президент нутқи жараёнида кўп қарсак чалишганига салбий муносабатлар билдирилаяпди. Аслида, бутун дунёда давлат раҳбарларининг катта жамоатчилик олдида чиқиш қилиши – сиёсий шоу ҳисобланади.

Масалан, Америкада, Президентнинг Конгрессдаги чиқишлари жараёнларида, камида 40-50 марталаб қарсак чалиб, уни нутқини бўлишади. Францияда ҳам шундай. Англияда эса, Бош вазирни чиқиш қилиши – дунёда ўхшови йўқ шоу ҳисобланади.

Агар Президент нутқи жараёнида ҳеч қандай қарсак бўлмаса ҳам, зал ва сиёсий муҳит ўлик кўринган бўларди. Агар қасаклар сохта бўлса, яъни, оддий фикрга ҳам чалинса – бу ҳам жамоатчиликда салбий қабул қилинади.

Бугунги Президент мурожаатида, жамият учун долзарб концептуал ғоялар, ташаббуслар ва таклифлар айтилди. Залдагиларнинг янги таклифларни қарсаклар билан қабул қилиши – Президентни ислоҳотлар сиёсатига қўллов, ҳамда, янги лойиҳаларга чорловчи чақириқ ҳам ҳисобланади.

Менимча, ўзбекистонликлар ҳам, бутун дунёдаги каби, қарсакларни сиёсий томошо, давлатчилик руҳиятини парваришлаш анъанаси сифатида қабул қилиши керак.


Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.