Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда Huawei таъқиқланди: мамлакатда фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган
16.05.2019 10:49,  
2

Хитой ишлаб чиқарадиган телекоммуникация ускунаси бўлмиш Huawei дан эндиликда АҚШда фойдаланиш таъқиқланди, деб хабар қилмоқда Reuters.

АҚШ ҳукумати электроника ишлаб чиқарувчига америка бозорида ўз гаджетларини тўлақонли сотишни таъқиқлади. АҚШ ҳукуматига кўра, бу ускуналар барча маълумотларни хитой разведкасига узатиши мумкин.

Компания вакили бунга жавобан, АҚШ томонидан қўлланилаётган далилсиз чоралар Вашингтонга хавфсизликка эришишга ёрдам бермаслигини ва бундан АҚШ кучлироқ бўла олмаслигини, қолаверса энди Америка янада қимматроқ ва сифат жиҳатдан анча паст муқобил электроника мосламаларидан фойдаланишга мажбур бўлишини иддао қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп чоршанба куни ахборот технологияларига таҳдид муносабати билан "миллий фавқулодда ҳолат" жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Савдо вазирига АҚШ миллий хавфсизлигига ёхуд АҚШ фуқаролари хавфсизлигига йўл қўйиб бўлмас хатарни юзага келтирадиган келишувларни амалга ошириш таъқиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан