Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда икки ёшли бола ота-онасини тўппонча билан отиб қўйди
15.05.2021 14:45,  
402

АҚШнинг Мен штатида икки ёшли бола ўзининг ота-онасини отиб қўйди. Бола қуролни уйдан топиб олган. Эркак ва аёл шифохонага ётқизилди, деб ёзмоқда WGMЭ.

«Бола қандай қилиб қуролни олиб, ота-онасини отиб ташлагани жиддий хавотирга сабаб бўлмоқда ва тергов жараёнлари олиб борилмоқда», — деди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, боланинг 22 ёшли онаси оёғидан, 25 ёшли отаси бошининг орқа қисмидан енгил жароҳат олди. Ўқотар қурол юзига урилиши натижасида боланинг ўзи ҳам жароҳатланди.

Шифокорлар жабрланганларни текшириб, уларга тиббий ёрдам кўрсатганидан кейин оиланинг уйга кетишига рухсат берилди.

Терговчилар ўқотар қуролнинг очиқ жойда турганини ва шу пайтда уйда яна бир гўдак ҳам бўлганини аниқлади.

 

Манба.Daryo.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан