Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда ишсизлик рекорд даражага етди
3.04.2020 10:50,  
486

Ўтган бир ҳафта ичида АҚШда 6,6 миллион одам ишсизлик нафақаси учун ариза топширибди. Бу рекорд кўрсаткич. Яъни коронавирус туфайли 5-10 кун ичида камида олти миллион одам ишини йўқотган. Ишсизлик нафақаси учун ҳужжат топширганларнинг жами сони икки ҳафтада 10 миллионга етди. АҚШ тарихида ишсизлик бўйича бу даражада кескин ўсиш илгари ҳеч кузатилмаган.

Экспертлар фикрича, аслида рақамлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Чунки кўплаб ҳудудларда ишсизлик аризасини қабул қилиш учун қўнғироқ марказларига (Call center) боғланишнинг иложи бўлмаган ёки сайтлар трафик юқорилиги боис ишламай қолган.

АҚШда ишни йўқотиш ҳаёт-мамот масаласи. Чунки кўплаб оилаларнинг ҳар ой бир неча минг долларлик доимий харажати бор: уй-жой ипотекаси ёки ижара тўлови, машинанинг кредитини тўлаш, коммунал тўловлар, шахсий истеъмол кредитлари, болаларнинг мактаб-боғчаси ва ҳоказо. Яъни Америкада ишни бой бериш бутунлай хонавайрон бўлишни англатади: бир неча йиллардан бери ипотека кредити тўлаб келинаётган уйини, агар тўловлар амалга оширилмаса, банк тортиб олади; натижада кўчада қолади; бошқа тўловларни ҳам вақтида амалга оширмаса, кредит тарихига жуда катта доғ тушади. Бу дегани, келажакда уй-жой, машина сотиб олиш учун банкдан қарз ололмайди ёки жуда катта фоиз билан олади.

Хуллас, ишни йўқотиш Америкада оила учун энг катта фожиа. Конгресс қабул қилган 2,2 триллион долларлик ёрдам дастурида ишсизларга нафақа бериш белгиланган, аммо фақат тўрт ойгача. Агар тўрт ой ичида иқтисодиёт ўнгланиб, бу одамлар ўзига иш топа олмаса, бутунлай кўчада қолиши мумкин ёки Конгресс янги ёрдам дастурини қабул қилишига тўғри келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан