АҚШда коронавирус билан оғриган беморлар сони кескин ўсди

АҚШда коронавирус билан оғриган беморлар сони кескин ўсди

АҚШда суткалик коронавирус аниқланиш ҳолати қарийб 24,7 мингга етди. Қайд этилишича, бугунги кўрсаткич охирги икки ҳафта ичида энг юқори ҳисобланади.

Ўтган 24 соат ичида 921 нафар америкалик коронавирусдан вафот этди.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатда коронавирус эпидемияси қарийб тугагани ҳақида баёнот берган эди.

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 1,8 миллиондан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилган. 109 мингдан ортиқ бемор вафот этган. 491 мингдан ортиқ касаллар соғайиб кетган.