Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 150 мингдан ошди
30.07.2020 09:22,  
111

Америка Қўшма Штатларда янги коронавирус келтириб чиқарган инфекция туфайли 150 мингдан ортиқ одам вафот этди. Коронавирусга доир статистикани реал вақт режимида юритадиган Жон Хопкинс университетининг чоршанба кунги маълумотлари бундан дарак бермоқда. 

Университет маълумотларига кўра, ҳозирда АҚШда 150 034 киши COVID-19 ташхиси билан вафот этди. Умумий ҳисобда 4 396 030 кишига инфекция юққан.

АҚШнинг бир қатор штатлари, жумладан Флорида, Аризона, Техас ва Калифорния вируснинг тез тарқалишини кузатмоқда. Улардан баъзиларида кунига максимал инфекциялар сони сўнгги ҳафталарда бир неча бор янгиланди. Шу сабабли, давлат органлари карантин чекловларини юмшатиш ёки олиб ташлаш бўйича илгари бошланган жараённи тўхтатиб қўйдилар.

COVID-19 касаллигининг тарқалиши Марказий Хитойда 2019 йил охирида қайд этилган ва кўпгина мамлакатларга тарқалди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти буни 11 март куни пандемия деб эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан