АҚШда коронавируснинг эҳтимолий вакцинаси одамларда муваффақиятли синаб кўрилди

АҚШда коронавируснинг эҳтимолий вакцинаси  одамларда муваффақиятли синаб кўрилди

Covid-19 учун потенциал даво бўлган mRNA-1273 вакцинаси синовида қатнашган жами 45 кишида дори кучли иммунитет реакциясини қўзғата олди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда. 

Синовлар Американинг Moderna биотехнология компанияси томонидан ўтказилди. 

Шундай қилиб вакцина қабул қилган беморлар нейтраллаштирувчи антитаначаларни ишлаб чиқардилар, бу олимларнинг фикрига кўра янги коронавирус учун иммунитетни шакллантиришда муҳимдир. Таъкидланишича, синов қатнашчилари уч гуруҳга бўлинган, уларнинг ҳар бири мос равишда 25, 100 ёки 250 мкг вакцинанинг иккита дозасини олган. 

"Икки марта эмлашдан сўнг, вакцина барча гуруҳлардаги барча иштирокчиларда кучли иммунитетни шакллантирди", - дейди Moderna мутахассислари. 

Компаниянинг таъкидлашича, 250 мкг дозани олган гуруҳ беморларида нейтралланадиган антитаначалар даражаси COVID-19 дан даволанган беморларга қараганда тўрт баравар юқори.

Шу билан бирга, mRNA-1273 одатда яхши таъсир қилган бўлса ҳам, иштирокчиларнинг ярмидан кўпи енгил ёки ўртача аломатлар, жумладан, чарчоқ, мушак оғриғи ёки инексия жойидаги оғриқлар ҳақида хабар беришди.

Таъкидланишича, иммунитет реакцияларини баҳолаш ҳали давом этади ва иккинчи эмлашдан сўнг синовлар иштирокчилари бир йил давомида кузатиб борилади.

30 минг киши қатнашадиган кейинги синов босқичини Moderna 27 июлдан бошлашни режалаштирмоқда. Тажриба гуруҳидаги беморлар синовнинг биринчи кунида ва яна 29 кундан кейин кунига икки марта 100 мкг вактсинани қабул қиладилар. Шу билан бирга, айрим беморларга плацебо ҳам берилади.