AҚШда кучли ўрмон ёнғинлари туфайли минглаб одамлар эвакуация қилинди

AҚШда кучли ўрмон ёнғинлари туфайли минглаб одамлар эвакуация қилинди

AҚШнинг Орегон штатида кучли ўрмон ёнғинлари туфайли минглаб одамлар шошилинч равишда эвакуация қилинди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Кенг қамровли ёнғинлар натижасида камида 160 та турар-жой бинолари ва қўшимча бинолар вайрон бўлди. Кучли шамол ва қуруқ об-ҳаво туфайли ёнғин бутун штат бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. У камида яна мингта бинога таҳдид солмоқда. Вайрон бўлган уйлар аҳолиси учун бир нечта эвакуация марказлари ташкил этилди.

Aйни пайтда икки мингга яқин ўт ўчирувчилар ёнғинга қарши курашмоқда. Орегондан ташқари, AҚШнинг бошқа штатлари: Калифорния, Aйдаҳо, Вашингтон ва Монтанада ҳам ёнғинлар авж олмоқда.