Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда онлайн мактабдаги уй вазифасини бажармаган ўсмир қамоққа ҳукм қилинди
17.07.2020 17:33,  
150

АҚШда Мичиган штати судьяси 15 ёшли қизни синов муддати пайтида карантин туфайли жорий этилган онлайн мактабда уйга вазифаларини бажармагани учун вояга етмаганлар қамоқхонасига юбориш тўғрисида қарор чиқарди. Судьянинг қарори эса норозиликларга сабаб бўлди ва қизчани озод этишни талаб қилишди.

Афро-америкалик ўспирин май ойининг ўрталаридан бери ҳибсда сақланмоқда.

Юзлаб талабалар «Грейс» номи билан танилган қизни қўллаб-қувватлашларини намойиш қилиш учун унинг мактаби ва суд олдида тўпланди.

Штат олий суди пайшанба куни унинг ишини қайта кўриб чиқишини айтди.

Ўзи нима бўлди

Грейс исмли қизча ўтган йили тажовуз ва ўғрилик айблови билан маҳкамага тортилган. Апрель ойининг ўрталарида вояга етмаганлар ишлари бўйича суд уни синов муддати билан озодликка чиқарган эди. Чиқиш шартларидан бири уй вазифаларини қолдирмасдан бажариш эди.

ProPublica ННТнинг хабар беришича, Грейснинг синов муддати бошланган биринчи кунлари дарслар онлайнга ўтказилган, у эса катталарнинг ёрдамиз тезда уй вазифаларини бажара олмаган.

Май ойининг ўрталарида Окленд округи оилавий суди бўлимида судья Мери Эллен Бреннан Грейсни қизни "бирон бир мактаб ишига берилмаслик ва мактабга тайёрланмасликда айбдор" деб топди ва уни аввалги қўйилган айбловлар туфайли "жамоатчиликка таҳдид" деб атади.

Детройт шаҳрининг Понтиак туманида жойлашган Гровес юқори мактаби талабалари ва ўқтувчилари пайшанба куни митингда уни қўллаб-қувватладилар ва бир неча минг киши уни озод қилинишини талаб қилувчи онлайн петицияга имзо чекдилар.

"Бу семестрда жуда кўп одамлар ўз ишларида орқада қолишди, ҳеч ким ҳеч қандай иш қилишни ундашга қодир эмас эди, чунки ўқитувчилар дарс бермайдилар ва биз барчамиз Интернетда эдик. Уй вазифаларини бажармаган одамларни биламан", - деди Reuters агентлиги билан суҳбатлашган 18 ёшли талаба.

Мичиган штати Олий суди пайшанба куни ўспириннинг адвокатлари шошилинч текширувни сўраб илтимоснома юборганларидан кейин Грейснинг ишини кўриб чиқишини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан