Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда Pepsi ва Cоcа-Cola'га қарши тергов олиб борилмоқда
11.01.2023 09:33,  
148

АҚШ Федерал савдо комиссияси алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқараётган PepsiCo ва Coca-Cola компанияларига нисбатан монополияга қарши тергов бошлади.

Politico газетаси берган хабарга асосланадиган бўлсак, мамлакатдаги дўконларга маҳсулот етказиб бериш пайтида нархлар сунъий равишда оширилгани гумон қилинмоқда.

Декабрь ойида расмийлар алкоголсиз ичимликларни қандай сотиб олиш ва нархларни белгилаш ҳақида маълумот олиш учун йирик чакана савдо тармоқлари, жумладан, Walmart’га мурожаат қилган.

– PepsiCo ва Coca-Cola нархлари стратегияси 1936 йилдаги Робинсон-Патман қонунига мувофиқ синовдан ўтказилмоқда, бу ишлаб чиқарувчилардан ўз маҳсулотларини чакана сотувчиларга бир хил шартларда етказиб беришни талаб қилади, – дейилади ахборотда.

Комиссия раҳбари Алваро Бедойя ушбу қонунга риоя этилиши устидан назоратни АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти монополияга қарши сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлантиргани айтилмоқда.

Масаланинг иккинчи томоничи? Федерал савдо комиссияси 1988 йилдан буён ушбу қоидани кўриб чиқмаган экан. Устига-устак ФСК, PepsiCo, Coca-Cola ва Walmart вакиллари Politico газетаси мухбирига масала юзасидан изоҳ беришдан бош тортди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан