Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда Шнобел мукофоти ўз эгаларига топширилди
13.09.2019 15:06,  
102

Ҳарвард университетида энг аҳмоқона илмий илмий ишларга бериладиган Шнобел мукофотини топширилиши муносабати билан маросим ташкиллаштирилди. Бу ҳақида BBC хабари асосида газета.ру маълум қилмоқда.

«Биология» йўналиши ғолибларининг «илмий изланишлар»и шундан иборатки, улар магнитланган ўлик таракан ўзида магнит хусусиятларини тирикларига қараганда узоқроқ ушлаб туришини исботлашди.

«Физика» йўналиши бўйича ғолибликни тайванлик олимлар қўлга киритишди. Улар вомбатларнинг (халтали сут эмизувчи ҳайвон) ахлати нима учун куб шаклида эканини ўрганишди.

«Тиббиёт» йўналишида итальян олими тақдирланди. У Италияда тайёрланган пицца саратон касаллигидан вафот этиш хавфини камайтиришини аниқлади.

«Анатомия» йўналиши бўйича эса, эркакларнинг чап мояги ўнгига қараганда иссиқроқ бўлишини «аниқлаган» француз олими ғолиб деб топилди.

«Психология»да немис олими «тенгсиз» деб топилган. У оғиздаги ручка ва инсон бахти ўртасидаги боғланишни ўрганган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан