АҚШда Трамп ва Байден ўртасидаги илк сайловолди баҳс бўлиб ўтди

АҚШда Трамп ва Байден ўртасидаги илк сайловолди баҳс бўлиб ўтди

Фото: BBC Рус хизмати

АҚШ президентлигига номзодлар Доналд Трамп ва Жо Байден биринчи теледебат ўтказди. Унда тиббий ислоҳотлар, коронавирус пандемияси, глобал исиш, Олий суднинг янги судясини тайинлаш, ирқчилик мавзусини муҳокама қилинди. Огаё штатининг Кливленд шаҳридан жонли эфир CBS News телеканалида намойиш этилди. Доналд Трамп ва Жо Байден бир-бирларининг гапларини тўхтатиб, ёлғон сўзлашда айблашди. Оғзаки тўқнашувлардан бирида жаноб Байден жаноб Трампдан "бир дақиқага жим бўлишни" илтимос қилди.

Дебат бошланишидан олдин номзодлар қўл сиқишмаган. Дебат мезбони Крис Уоллес коронавирус туфайли қўл бермасдан бажаришга рози эканликларини тушунтирди.

Доналд Трамп ОАВнинг солиқ тўлашдан бўйин товлаш тўғрисидаги даъволарини рад этди. У сўнгги йилларда миллионлаб доллар тўлаганини айтди. "Бир йилда мен $38 млн, бошқасида эса $27 млн. тўлаганман", деди амалдаги президент. У солиқ декларациясини тайёр бўлгандан кейин эълон қилишга ваъда берди. Аввалроқ, The New York Times газетаси Доналд Трамп сўнгги 15 йил ичида 10 йил давомида умуман солиқ тўламаганлиги ҳақида хабар берган эди.

Жо Байден унинг ўғли Хантер Байденнинг чет элликлардан, шу жумладан, Москванинг собиқ мери Юрий Лужковнинг беваси, Россиянинг энг бой аёли Элена Батуринадан миллионлаб доллар олгани ҳақидаги хабарларни ёлғон деб атади. Аввалроқ, республикачи сенаторлар томонидан тайёрланган Хантер Байденнинг чет элликлар билан шубҳали муносабатлари тўғрисида ҳисобот эълон қилинган эди.

Учрашув охирида жаноб Байден амалдаги президентни "Путиннинг лайчаси" деб атади — у Россия президентига қарши чиқа олмайди. У Россия ҳукумати гўёки Толибон жангариларига Афғонистондаги Америка қўшинларига ҳужум қилгани учун мукофотлар таклиф қилгани ҳақидаги даъволарни эслади.

Номзодларнинг кейинги баҳслари 15 октябр куни Флорида штатининг Маями шаҳрида бўлиб ўтади, кейин 22 октябрда Теннеси штатининг Нэшвилл шаҳрида бўлиб ўтади. 3 ноябр куни АҚШда президент сайлови бўлиб ўтади. Уларда амалдаги давлат раҳбари Доналд Трамп республикачилардан, собиқ вице-президент Жо Байден демократлардан иштирок этади.