АҚШ Сенати Covid-19 туфайли Хитойга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
The Hill нашрининг маълум қилишича, лойиҳа ўз ичига қуйидаги санкцияларни олади:
-
- 60 кун ичида Хитой АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан коронавирус бўйича олиб борилаётган ҳар қандай тадқиқот учун барча ҳисоботларни тақдим қилиши шарт;
-
- Хитой вирус ўчоғи бўлган барча денгиз маҳсулотлари бозорларини ёпиши шарт;
-
- ХХР ҳукумати эпидемиядан сўнг Гонконгда қўлга олинган норозилик намойишлари фаолларини қўйиб юбориши шарт.
Агар Хитой мазкур талабларни бажармаса, нима бўлади?
-
- Хитой активлари музлатиб қўйилади;
-
- АҚШга маълум тоифадаги хитойлик фуқароларнинг кириши тақиқланади;
-
- визалар бекор қилинади;
-
- Америка молия институтларининг хитой компанияларини суғурталаши ва уларга кредитлар бериши тақиқланади;
-
- Хитой компанияларига ўз қимматбаҳо қоғозларини Америка биржаларига жойлаштириши ман қилинади.