Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда яна бир Ўзбекистон фуқароси коронавирусдан вафот этди
7.04.2020 09:46,  
781

Ўзбекистоннинг Ню-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2020 йил 6 апрель куни 1969 йилда туғилган мамлакатимиз фуқароси Р.Х. коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида маҳаллий клиникада вафот этди.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахборотига кўра, 22 март куни юртдошимизда касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилган эди. Унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2 апрель куни у касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган ва сунъий комага туширилган бўлган.

Ушбу даврда Бош консулхона унинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб тургани маълум қилинди.

Ҳозирги пайтда Бош консулхона диаспора ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари билан биргаликда унинг дафн маросими билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этди.

Аввалроқ, Ню-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Нью-Йоркда 2 нафар ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди

Шунингдек, АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси (тел: +1-202-887-5300 (ички.1)) ва Ню-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига (тел: +1-212-754-7403) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан