Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШдан Ўзбекистонга чартер рейслар қўйилди
24.06.2020 11:19,  
302

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котибининг маълум қилишича, эртага, 25 июнь куни қуйидаги чартер рейслар ташкил этилади. 

  • Тошкент – Москва – Тошкент
  • Тошкент – Ню-Йорк (Чартер рейс 26 июнь куни Ню-Йоркдан Тошкентга қайтади)

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳшига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин

Бугун, 24 июнь куни Тел-авив – Тошкент – Тел-авив ҳамда Тошкент – Новосибирск – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан