Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШнинг давлат қарзи рекорд даражага етди
2.11.2019 13:49,  
672

АҚШнинг давлат қарзи 23 триллион доллардан ошиб, янги рекордни ўрнатди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди.

Дональд Трамп мамлакат президенти лавозимига киришганда қарз 20 триллион доллардан кам эди. Аммо, федерал бюджет тақчиллиги кўпайиши сабабли қарз тез суратларда ўсишни бошлади.

2019 йилда дефицит триллион долларни ташкил қилди. 2017 йилда Трамп ва Конгрессдаги республикачилар билан амалга оширилган солиқ ислоҳоти ўн йил ичида бюджет камомадини икки триллион долларга кўпайтириши керак. Шунингдек, Мудофаа харажатлари ҳам ўсишни давом этмоқда – Пентагоннинг бюждети йилига 700 миллиард долларни ташкил этади.

Қарзнинг умумий миқдоридан 17 триллиони фуқаролар ва молия институтлари қўлида, қолган 6 триллион федерал ҳукуматнинг турли институтлари ўртасидаги кредитларни ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан