Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШнинг иммиграция агентлиги фалажланди
7.07.2020 09:26,  
266

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизматлари агентлиги (USCIS) кейинги ойдан бошлаб 13 мингдан ортиқ ходимини вақтинчалик ишдан бўшатмоқда. Бу жами ишчиларнинг 70 фоиздан ортиғини ташкил қилади. Ишдан бўшатилганлар камида бир ой, кўпи билан уч ой ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилган.

Сабаб - молиявий етишмовчилик. Идоранинг йиллик бюджети қарийб 15 миллиард доллар. Бу харажатларнинг 97 фоизи аризачилардан олинадиган тўловлардан қопланади. Пандемия боис иммиграция хизматлари учун мурожаатлар камайиб кетган ва натижада идорага тушум қисқарган.

Агентлик ўз ишини давом эттириб туриши учун Конгрессдан 1,2 миллиард доллар ажратишни сўраган. Аризалар учун хизмат ҳақини 10 фоизга ошириб, бу пулни давлатга яна қайтариб бериш таклиф қилинган. Конгресс масалани ҳали кўриб чиққани йўқ.

Танқидчилар агентликда юзага келган муаммоларда Трампнинг иммиграция сиёсатини айбламоқда. Трамп АҚШда иммигрантлар сонини камайтиришга аҳд қилган.

Агентлик ишининг деярли тўхтаб қолиши АҚШга иммиграция қилиш ниятидаги хорижликларга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Яъни, энди уларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилиши узоқ муддатга кечикиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан