Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШнинг Миннеаполис шаҳридаги масжидда портлаш юз берди
7.08.2017 08:37,  
9

Шанба куни тонгда Миннесота штатанинг Миннеаполис шаҳрида жойлашган масжидлардан бири олдида портлаш содир бўлди, дея хабар бермоқда Associated Press агентлиги.

Портлаш маҳаллий вақт билан тонгги соат 5 да – мусулмонлар бомдод намозини ўқиш учун «Дорул Форуқ» ислом марказига йиғилган вақтда рўй берган. Портлаш туфайли ҳеч ким жабрланмаган, фақат масжид биносига зарар етган. Шунингдек, масжид имомининг хонаси ойнаси номаълум жисм билан синдирилган.

Гувоҳлар воқеа содир бўлган вақтда масжид олдида номаълум фургон ҳаракатга келганини маълум қилишган. Федерал қидирув бюроси портлашга яхши тайёрланмаган портловчи қурилма сабаб бўлганини аниқлади.

Миннесота штати губернатори Марк Дайтон шанба куни портлаш содир бўлган масжидга ташриф буюрган. Губернатор портлашни террорчилик ҳаракати деб баҳолаган. Марк Дайтон, шунингдек, ушбу жиноятни «кечириб бўлмас ёвузлик» деб атаган.

Америка исломий алоқалар кенгаши Миннеаоплисдаги масжидда террорчилик ҳаракатини содир этган террорчини ҳибсга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 10 минг доллар мукофот пули беирлишини эълон қилган.

Таҳлилалр АҚШда исломофобик кайфият ва мусулмонларга қарши жиноятлар сони ортиб бораётганини кўрсатмоқда. 2016 йилда мажсидлар ва мусулмонлар мулкларига ўт қўйиш, зарар етказиш ва ҳижобли аёлларга тажовуз қилишдан иборат исломофобик жиноятлар 2 213 марта содир бўлган. Бу эса 2015 йилги кўрсаткичдан 57 фоизга кўп демакдир.

«Дорул Форуқ» масжиди келиб чиқиши асосан сомалилик бўлган аҳоли истиқомат қиладиган даҳада жойлашган. Миннесотада АҚШдаги энг катта сомалилик муҳожирлар жамияти жойлашган бўлиб штатда 57 мингдна ортиқ сомалиликлар истиқомат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан