Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШнинг Project Hope ташкилоти Ўзбекистонга 600 минг долларлик ёрдам юборди
3.07.2020 14:50,  
125

Project Hope халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти (АҚШ) коронавирус пандемиясига қарши курашиш доирасида Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлигига таяниб Дарё.уз хабар берди.

Uzbekistan Airways'нинг махсус борти орқали 30 июнь куни умумий қиймати 600 минг долларга тенг индивидуал ҳимоя воситалари, антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар, 20 мингга яқин коронавирусни аниқловчи тестлар, шунингдек, дефибриллятор ва кардиомониторлар олиб келинган.

Июль ойининг бошларида Американинг Globus Relief нотижорат ташкилоти яна 800 минг долларлик юкни — 2 мингдан ортиқ тиббий буюмлар ўрин олган иккита контейнерни Ўзбекистонга юбориши режалаштирилган.

Шунингдек, Америкадаги яна бир нодавлат ташкилот Ўзбекистоннинг муҳтож аҳолисига озиқ-овқат маҳсулотларини — 400 минг долларлик ун, гуруч, ёғ, шакар, туз ва гўшт маҳсулотларини юбориш бўйича лойиҳани ишга туширган.

Барча маҳсулотлар Ўзбекистондаги бозорлар ва супермаркетлардан харид қилинади ҳамда бутун республика бўйлаб тарқатилади, хусусан, Сардобадаги фалокатдан жабр кўрган Сирдарё аҳолисига ҳам.

Ўзбекистонга умумий қиймати 1,8 миллион долларга тенг инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш борасидаги келишув республиканинг Вашингтонда бир қатор Америка хайрия ташкилотлари билан ўтказган учрашувлари давомида эришилган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонаси Сардобага 30 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами юборгани тўғрисида хабар берилганди.

Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати ва Халқаро тараққиёт агентлиги коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга яқиндан кўмак бермоқда. Хусусан, агентлик Ўзбекистонга февраль, март ва апрель ойларида ёрдам кўрсатди. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC/CAR) Марказий Осиё ҳукуматларининг COVID-19ъга қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 6,8 миллион доллар ажратди, бунинг 2,07 миллион доллари эса Ўзбекистонга берилди. Шунингдек, COVID-19 пандемиясига қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирлар доирасида АҚШ ҳукумати USAID орқали Ўзбекистонга қўшимча 3 миллион доллар ажратиши маълум қилинди. USAID пандемия вақтида Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари ҳимояси учун 2 миллион доллар ажратади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан