Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШнинг тинч поселкаларини айланамиз
18.04.2016 13:07,  
8

Рус блогери Хюстон шаҳри четидаги аҳоли истиқомат қилувчи посёлкага саёҳат қилган ва олган суратларини ўз блогига жойлаган.

Тезюрар шосседан ўтиб тинч кўчаларга кирасиз. Бу йўлларда тезлик чекланган, кўпинча 48 км/соат.

Посёлкадаги барча уйлар умумий дизайн режа асосида қурилган. Ўзбекистондаги намунали уйларни ёдга солади.

Чиқиндилар ҳафтада икки марта йиғиштириб олинади. Қоғоз ва пластик чиқиндини алоҳида қутига солиш лозим, чунки ҳар бирига алоҳида машина бириктирилган.

Барча уйлар бир вақтда қурилган. Қурилиш чиқиндилари ҳовлида, аммо кўчага чиқариб ташланмайди. 

Поселканинг ўз ирригацион тизими, каналлари ва дарёчаси бор.

Одамлар сув бўйида ҳордиқ чиқаришади. Дарёчага балиқлар қўйиб юборилади.

Сув сатҳи кўтарилишини ҳисобга олиб дамбалар барпо этилади.

Сув бўйидаги истироҳат майдончаси.

Хонадон дарвозаси ва гаражи.

Болалар майдончалари панжара билан тўсилмаган. Ерга эса каучук қоплама ёки майда шағал тўшалган.

Спорт майдончаси.

Навигация белгилари исталган жойда бор. Умуман эс-ҳуши бутун одам АҚШда адашмайди.

Уй олдидаги газонларни уй эгаси парвариш қилади. Майсага исталган кўриниш бериш мумкин, аммо озода сақланиши шарт. Акс ҳолда огоҳлантиришади. Кейинги сафар минг доллар, ундан сўнг беш минг доллар жарима.

Мана майсани қандай кўркамлаштирса бўлади.

Ёзувлари охирида блогер эслатиб ўтади: Ҳа Хюстонда ҳам хунук жойлар, геттолар бор. Бундай уйларда яшаш қиммат эмас, агар университетда ўқиган бўлсангиз, сизнинг чўнтагингиз кўтара олади. Бу поселкадаги уйлар нархи уй майдони ва бошқа кўрсаткичларига қараб 150 мингдан 300 минг долларгача. Сув яқинидаги уйлар қиммат туради. Яшаш майдони 300-800 кв.м.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан